АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси вақтинча ёпилди

АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси вақтинча ёпилди

АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси ва унинг мамлакатдаги барча филиаллари 20 июнь кунигача ёпилади. Бу ҳақда дипломатик миссиянинг расмий сайтида чоп этилган баёнотда маълум қилинди.

 

Унда қайд этилишича, элчихонанинг барча ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳозирча Исроилда қолади ва уларга ҳар доим бошпана яқинида қолиш буюрилган.

 

Элчихонанинг тушунтиришича, бу қарор “ҳозирги хавфсизлик ҳолати ва Исроил ва Эрон ўртасидаги давом этаётган можарони ҳисобга олган ҳолда” қабул қилинган.

 

Бундан ташқари, Исроил армиясининг орқа қўмондонлигининг кўрсатмалари инобатга олинган. Дипломатлар яна бир бор Америка фуқароларига 13 июндан бери фуқаро авиацияси учун ёпиқ бўлган Исроилни тарк этишга ёрдам бера олмаслигини таъкидлади.

 

Умумий маълумот учун, элчихона эслатишича, Бен Гурион халқаро аэропорти ва Исроилнинг барча денгиз портлари ёпиқлигича қолмоқда, мамлакатдан ҳозирда Миср ёки Иордания орқали қуруқлик орқали чиқиш мумкин, чегара ўтиш жойлари одатдагидек ишламоқда.

 

13 июнга ўтар кечаси Исроил Эрон ядровий дастурига қарши қаратилган “Кўтарилаётган шер” операциясини бошлади. Шу билан бирга, Исроил ҳаво ҳудуди кейинги огоҳлантиришгача бутунлай ёпилди.

 

Орадан бир кун ўтмасдан Эрон жавоб ҳужумини амалга оширди. Кейинги кунларда Исроил ва Эрон зарбаларини алмашишда давом этди. Иккала томон ҳам ушбу ҳужумлар оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълум қилди, ўз ҳудудларидаги баъзи нишонларга зарба берилганини тан олди, аммо зарар чекланганин билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: