Афғонистон Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказишни таклиф қилмоқда

Россия терма жамоасига Афғонистон жамоаси билан ўйнаш таклиф қилинди.
Бу ҳақда мамлакат саноат ва савдо вазири ўринбосари Аҳмадулла Зоҳид маълум қилди.
«Биз спорт вазирлиги ва футбол федерациясига мамлакатларимиз ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш ташаббуси ҳақида маълумот берамиз.
Биз бўлиши мумкин бўлган учрашувга ижобий муносабатда бўламиз. Афғонистон ўйинни Россияда ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлайди, аммо биз ҳам сизни ўзимизда кутамиз ва Афғонистонга таклиф қиламиз,» – деди Зоҳид Петербург халқаро иқтисодий форумида.