Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та янги мактаб автобуси топширилди

Бу автобуслар 20 та олис мактабда ўқийдиган 750 нафардан ортиқ боланинг дарсга хавфсиз ва қулай етиб боришини таъминлайди.
«Биз ҳар бир боланинг, қаерда яшашидан қатъи назар, муносиб таълим олишини истаймиз ва бунинг учун бор кучимизни сафарбар қиламиз.» — деди президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.