Эрон президенти: “Ядровий фаолиятни тўлиқ тўхтатишга ҳеч қачон рози бўлмаймиз”

Эрон президенти: “Ядровий фаолиятни тўлиқ тўхтатишга ҳеч қачон рози бўлмаймиз”

Эрон президенти Масъуд Пезешкиян Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон суҳбати давомида қуйидагиларни таъкидлади:

“Биз ядровий фаолият юзасидан ишонч муҳитини яратиш мақсадида мулоқот ва ҳамкорликка тайёрмиз, бироқ бу дастурларни тўлиқ тўхтатишни ҳеч қачон қабул қилмаймиз.”

Пезешкиян Исроилнинг Эронга уюштирган ҳужумларини минтақавий хавфсизликка таҳдид деб атап, халқаро ҳамжамиятни кескин чоралар кўришга чақирди.

Макроннинг ишончни мустаҳкамлаш ҳақидаги чақириғига жавобан, Пезешкиён шундай деди:

“Мен бошиданоқ дунёдаги барча мамлакатлар билан ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида ҳамкорлик қилиш тарафдори бўлиб келганман — ва бу йўлдан боришда давом этаман. Аммо бу жараённи издан чиқарган томон синистик режим бўлди. У бу йўлдаги провокацияни Исмоил Ҳанияга қарши суиқасд ташкил этиш билан бошлади.”

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: