Курьер бўлиб ишлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, курьер тадбиркор ва етказиб бериш хизмати операторлари билан тузилган шартнома асосида товарларни етказиб берувчи жисмоний шахс.
Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда транспорт воситалари ва термоконтейнерлар тоза ҳамда соз ҳолатда бўлиши, мунтазам дезинфекция қилиниши лозим.
Курьерга қуйидагилар тақиқланади:
🔸товарнинг қадоғини ўзбошимчалик билан очиш;
🔸харидорларнинг шахсий маълумотлари ва етказиб берилаётган товар ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиш.