Де Йонг ва Педри қанча муддатга сафдан чиққани айтилди

Де Йонг ва Педри қанча муддатга сафдан чиққани айтилди

Френки де Йонг ва Педри «Барселона»га бир неча ҳафта ёрдам бера олмайди.

«Барселона» яримҳимоячилари «Атлетик»га қарши ўйинда (0:0) олган жароҳати сабабли бир ойдан кўпроқ вақт давомида жамоага ёрдам бера олмайди. Педрида сон мушаклари шикастланиши аниқланган бўлса, де Йонгда тизза пайлари чўзилиши кузатилган.

As хабарига кўра, нидерландиялик ўйинчи 3-4 ҳафтага, испаниялик футболчи эса 5-6 ҳафтага сафдан чиққан. Педрининг «Реал»га қарши ўтадиган 21 апрел кунги Эл-класикода майдонга тушиши сўроқ остида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: