Apple яна жаримага тортилди

Apple яна жаримага тортилди

Европа Комиссияси Американинг Apple Inc компаниясини 1,8 миллиард евродан ортиқ жаримага тортди. Компания iPhone ва iPad учун мусиқа стриминг хизматлари бозоридаги ҳукмрон мавқеини суиистеъмол қилган деб топилди. Бу ҳақида Европа Комиссияси пресс-релизида маълум қилинди.

Регулятор Apple компанияси Европа Иттифоқининг монополияга қарши қонунларини бузган деб ҳисобламоқда. Apple ўн йил давомида бошқа иловаларни ишлаб чиқувчиларга App Store дўконидан ташқарида арзонроқ мусиқа обунаси хизматлари борлиги ҳақида фойдаланувчиларни хабардор қилишга имкон бермаган.

2019 йилда Spotify шикоят юборганидан сўнг, Европа Комиссияси Apple компаниясини текширди.

Душанба куни Apple акциялари бозордан олдинги савдоларда 1,1 фоизга арзонлашди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: