Эрон мудофаа вазири расмий ташриф билан Хитойга келди

Эрон мудофаа вазири бригада генерали Азиз Носирзода 25 июн куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Мудофаа вазирларининг Синдао шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишида иштирок этиш учун Хитойга келди.
Носирзода Хитойга «қўллаб-қувватлаш” учун миннатдорчилик билдирди ва Пекин Яқин Шарқдаги кескинлик шароитида ўт очишни тўхтатиш ва минтақавий вазиятни барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиришига умид билдирди.