Бор йўғи «без газ» пиво ичганман!.. (видео)

Бор йўғи «без газ» пиво ичганман!.. (видео)

Шунга ота гўри, қози холами?! Нега бунча ваҳима қилаяпсанлар? Ҳаммасини айтиб турибман.  «Без газ» пиво. Унда спирт бўлмайди, мен сизга айтсам. Қаерга борсанглар бораверинглар, гапимга жавоб бераман. Бунинг устига ноль бир грамм ичганман. Бу менинг айбсиз эканлигимни икки ҳисса исботлайди, керак  бўлса, мен сизга айтсам… Негадир, оёғим қалтиллаб кетаяпди. Ўтириб олайлик. Айтганча, сиз командирмисиз? Илтимос, ходимлардан биттасини жўнатинг, муздай «без газ» пиво олиб келсин. Ич ёнаяпди. Айтинг, пулини бераман, хавотир олмасин. Келаётганда бир қути сигарет ҳам олволсин!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: