Россия Украинада кимёвий қуроллардан фойдаланишни кучайтирди

БУ ҳақда Европа давлатлари разведкаси хабар бермоқда.
Россия қўшинлари Украинада кўздан ёш оқизувчи газ ва хлорпикрин ишлатишни мунтазам ва кенг тарқалган амалиётга айлантирди. Бу хулосага Германия Федерал разведка хизмати (БНД), Нидерландия ҳарбий разведкаси (МИВД) ва Нидерландия хавфсизлик ва разведка хизмати (АИВД) келди.
Хлорпикрин, шунингдек, триклоритрометан деб ҳам аталади. У кучли заҳарли моддалар гуруҳига кирувчи бирикма бўлиб, айниқса ёпиқ жойларда жуда хавфлидир. Хлорпикриндан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш “Кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги” конвенция билан ман этилган.
Разведка маълумотларига кўра, Россия армияси бу моддани Украина Қуролли кучларининг мустаҳкамланган позисияларига ҳужум қилишда кенг қўлламоқда, бундан мақсад украин аскарларини ҳимоя иншоотларини тарк этишга мажбур қилиш ҳисобланади.
Москва эса, аксинча, Украина қўшинлари жанг майдонида хлорпикриндан фойдаланаётганини даъво қилмоқда.