Нетаньяҳу Трампни Нобел мукофотига тақдим этишни таклиф қилди

«Жаноб президент, мен сизга Нобел мукофоти қўмитасига юборган мактубимни тақдим этмоқчиман. Улар сизни Тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатишмоқда,» – деди Нетаняху.
Исроил бош вазири Оқ уйдаги учрашувда Трампнинг «дунёда ва айниқса Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликка эришиш» борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини қўшимча қилди.