Бўлиқ кўсак меники!.. Янги гул ташлагани меники!.. (видео)

Бўлиқ кўсак меники!.. Янги гул ташлагани меники!.. (видео)

Пастдагилари меники, юқоридагилари меники!.. Қўйларда бугун байрам. Қора қўчқор, катта думбали қўйган уйланди. Уларнинг никоҳларини нишонлаши мақсадида, ҳамма қўйлар пахтазорга келишди. Мана мазза қилиб юришибди!.. Барибир бу кўсаклар, очилгани билан, пахтага айлангани билан ҳеч кимга кераги бўлмаса керак. Чунки ўтган йили шундай бўлганди. Биз қўйларга беришмади. Ўзлари ҳам теришма6ди. Ҳамма пахтани шудгор қилиб ерни остига тиқиб юборишди. Мана энди биз… Ҳой, ширбоз, кўп еб қўйма, маст бўлиб қоласан, эй-й, эсимдан чиқибди, емлаб қоласан. Шу пайтда дўхтирга боргуликмас. Борсанг, касалингни топишолмайдида, бирдан сўйиб юборишади. Агар касалингни топишганларида ҳам уларга берадиган пул йўқ. Шундай экан, қўчқорларга қараб-қараб е. Кўп еб қўйма!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: