“АСОСИЙ ТАРКИБ ҚАБРИСТОНДА!”

“АСОСИЙ ТАРКИБ ҚАБРИСТОНДА!”

1981 йил “Динамо” Тбилиси жамоаси ўз тарихида биринчи марта футбол бўйича Европа кубок эгалари кубогини қўлга киритганидан сўнг, жамоани Грузия Ёзувчилар уюшмасига учрашувга таклиф қилишади. Учрашув аввалида сўз олган жамоа бош мураббийи Нодар Ахалкаци жамоанинг асосий ўйинчилар Леселидзеда йиғинда эканлиги ва шу боис ёзувчилар билан учрашувга захирадаги футболчиларни олиб келганлиги учун узр сўрайди. Бу гапни эшитиб ўзининг сўзга чечанлиги ва топқирлиги билан ном қозонган истеъдодли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзе шундай дейди:
-Сен кўпам хижолат бўлверма Нодар, бу залда ҳам Грузия ёзувчиларининг асосий таркиби йўқ – уларнинг барчаси қабристонда ором олишмоқда, бу ерда адибларнинг дублёр таркиби иштирок этмоқда!!!
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Дўстларингизга ҳам юборинг: