Польша Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Россияга бормасликни тавсия қилди

Польша Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Россияга бормасликни тавсия қилди

Польша Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Россияга бормасликни тавсия қилди.

«Украинадаги уруш ва Польшанинг Россия Федерацияси ҳукумати томонидан душман давлат сифатида тан олиниши муносабати билан Россияга саёҳат қилишдан бош тортишингизни тавсия қиламиз», — дейилади вазирлик баёнотида.

Вазирлик, шунингдек, ҳозирда Россияда бўлган польшаликларга мамлакатни шахсий равишда тарк этишни тавсия қилди ва мамлакатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар тўхтатилганини таъкидлади.

Россиядаги дипломатик ваколатхоналарнинг қисқариши муносабати билан Польша расмийларининг тўғридан-тўғри консуллик ёрдами кўрсатиш имконияти чекланган, дея қўшимча қилди республика ТИВ.

Май ойида ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Краковдаги Россия бош консуллигини ёпишга қарор қилганини маълум қилган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: