Венгрия Украина учун Европа Иттифоқи бюджетига қарши чиқди

Венгрия Украина учун Европа Иттифоқи бюджетига қарши чиқди

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мамлакат Украинага молиявий ёрдамни назарда тутувчи Европа Иттифоқи (ЕИ) бюджети лойиҳасини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook саҳифасида баёнот берди, деб хабар бермоқда «Report» нашри.

Орбан баёнотида шундай деди:

“Венгрия Венгрияликларнинг пулларини Украинага юборишга, Венгрия қишлоқ хўжалигини йўқ қилишга ва мамлакатимизни шантаж олдида заифлаштирадиган бюджетга рози эмас.”

Унинг таъкидлашича, Венгрия фақатгина Европа Иттифоқининг Брюсселдаги сиёсий йўналиши — яъни уруш, миграция ва гендер масалалари бўйича кун тартиби билан келишилган ҳолдагина ресурсларни тақсимлаш шартларини қабул қилиши мумкин.

Орбаннинг бу позицияси Европа Иттифоқи доирасида Украинага ёрдам масаласидаги баҳсларни янада кучайтиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: