75 ёшли миллионер ҳамширасига яширинча уйланди ва эртаси куни ўлди

Ирландияда 75 ёшли миллионер ўз ҳамширасига яширинча уйланди. Аммо эртаси куни вафот этди ва ҳамшира бой бева аёлга айланди.
49 ёшли Лиза Флакерти бор-йўғи 24 соатлик турмушдан сўнг 5,5 миллион евро қийматдаги улкан фермага эга бўлди.
Марҳумнинг яқинлари тергов ўтказишни талаб қилган, лекин расмийлар рад жавобини берган.