Организм «фильтри»: Жигар учун фойдали маҳсулотларни биласизми?

Организм «фильтри»: Жигар учун фойдали маҳсулотларни биласизми?

Жигар — энг муҳим органлардан бири. У қонни зарарли моддалардан тозалаб, танада витамин ва минералларни сақлайди. Шунингдек, яллиғланишни назорат қилиб, энергия ишлаб чиқаради.

🤔 Қуйида ушбу аъзо учун фойдали 10 та маҳсулот ҳақида маълумот берамиз.

💊 1. Қовоқ. Бу маҳсулот бета-каротиннинг бой манбаи ҳисобланиб, жигарни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган кучли антиоксидантдир. Ундаги С, Е, калий, магний ва темир каби муҳим витамин ва минераллар мазкур аъзо фаолиятини яхшилаб, ҳимоя механизмларини мустаҳкамлайди.

⏺Қовоқда кўп миқдорда сув ва тола бўлиб, улар жигарни тозалашга ёрдам беради ва зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашни тезлаштиради. Шу билан бирга, ёғ миқдори кам ва паст калорияли бу маҳсулот жигарга ортиқча юк тушишининг олдини олади.

🍱 2. Туршак. У жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. Туршак таркибидаги силимарин моддаси уни мустаҳкам ҳимоялайди.

🥛3. Сут маҳсулотлари. Йогурт, қатиқ ва бошқа сут маҳсулотлари пробиотикларга бой. Улар ичак микрофлорасини мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Ҳазм тизими яхши ишласа, жигарга тушадиган юк камаяди. Натижада организм токсинларни тез ва самарали чиқариб ташлайди.

🥦 4. Брокколи. Жигар учун фойдали бўлган ушбу сабзавот антиоксидантларга бой. Ушбу сабзавотдаги сульфорафан моддаси уни зарарли моддалардан ҳимоялаб, яллиғланиш жараёнларини секинлаштиради.

🩺 Қолаверса, брокколи дииндолилметан ва глюкорафанин каби табиий бирикмалар билан жигар ҳолатини яхшилайди. Бу моддалар саратонга қарши хусусиятлар билан боғлиқ ва табиий детоксикация жараёнини қўллаб-қувватлайди.

🫗 5. Зайтун ёғи. У антиоксидантларга бой ва жигарни эркин радикаллардан асрайди. Ушбу ёғдаги олеин кислотаси яллиғланишни камайтириб, жигар ҳужайраларини ҳимоя қилади. Шунингдек, зайтун организмдаги “ёмон” холестеринни камайтириб, “яхши” холестеринни оширади.

🐟6. Ёғли балиқлар. Ушбу маҳсулот омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, жигардаги яллиғланишни камайтиради. Ундаги Д, В12 витаминлари, селен ва йод моддаси орган фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, ёғли балиқлар сифатли протеин манбаи ҳисобланади. Протеин эса жигар ҳужайраларининг тикланиши ва янгиланишида муҳим ҳисобланади.

🍠 7. Қизил лавлаги. Унинг таркибидаги бетанин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади.

🥜 8. Ёнғоқлар. Бодом ва ёнғоқ омега-3 ёғ кислоталари ва Е витаминига бой. Улар жигарни зарарли моддалардан ҳимоя қилиб, яллиғланишни камайтиради.

🍉9. Тарвуз. Жигар учун энг фойдали маҳсулотлардан яна бири тарвуздир. Ушбу полиз экинининг суви организмдан ортиқча суюқлик ва шлакларни чиқарибгина қолмасдан, жигар тўқималарини енгил ўзлаштириладиган қандлар билан таъминлайди.

🫕 10. Сули ёрмаси. Юқори даражали толаларга бой ушбу маҳсулот ҳазм қилиш тизимини меъёрлаштириб, токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради. Бу эса жигарга тушадиган юкни камайтиради ва унинг фаолиятини яхшилайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: