Тошкентдаги омборхоналарнинг биридан перекис водород моддаси очиқ ҳавога чиқиб кетди — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

«Бугун, 21 июл куни соат 03:00 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Узумбоғ кўчасидаги омборхонада жойлашган сиғимдан перекис водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилди.Хабарга асосан, зудлик билан Тошкент шаҳар ФВБнинг Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари айтилган манзилга етиб борди.
Вазият тўлиқ назоратга олиниб, барча тегишли хизматлар воқеа жойида ҳамкорликда иш олиб борилди ва ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилди», дейилади вазирлик баёнотида.
Air Tashkent хизматининг ҳаво сифати датчиклари Олмазор туманида (423-сонли болалар боғчаси ҳудудида) ҳаво ифлосланишининг хавфли даражада юқори кўрсаткичларини қайд этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.