Файзуллаевсиз ЦСКА РПЛ илк туридаёқ қоқилди

Файзуллаевсиз ЦСКА РПЛ илк туридаёқ қоқилди

ЦСКА сафарда РПЛ 1-турида «Оренбург» билан дуранг ўйнади – 0:0.

Ушбу ўйинни москваликлар сафида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ўтказиб юборди. Футболчимиз фаолиятини Туркиянинг «Истанбул Башакшехир» жамоасида давом эттириши кутилмоқда.

ЦСКА ва «Оренбург» 1 очкодан жамғаришди. РПЛ 2-турида «ҳарбийлар» 27 июль куни ўз майдонида «Ахмат» билан ўйнайди. «Оренбург» шу куни Махачқалъанинг «Динамо»сини қабул қилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: