Саратовда газ портлаб, 10 қаватли уйга жиддий зарар етказди

Уйнинг юқори қаватларида содир бўлган портлаш подъезднинг бир қисми қулашига сабаб бўлди. Қўшни уйдаги балконлар ҳам зарар кўрган.
РФ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, уч киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган. Камида 11 киши қутқариб олинган. Вайроналар остида яна қурбонлар бўлиши мумкин.