Тошкентда ақлли сув ҳисоблагичлари ўрнатилади. Бепул! 

Тошкентда ақлли сув ҳисоблагичлари ўрнатилади. Бепул! 

Пойтахтда ичимлик сувини ҳисоблашда замонавий рақамли технологиялар жорий этилмоқда. Янги смарт-ҳисоблагичлар аҳоли хонадонларига бепул ўрнатилади.

Эски турдаги ҳисоблагичлар кўрсаткичларининг маълумотлар базасига ўз вақтида киритилмаслиги тўловларда тушунмовчилик ва кечикишларга сабаб бўлган.

Ушбу янги ҳисоблагичлар эса сув сарфи, истеъмоли ва босимини аниқлик билан ўлчайди. Носозликлар ва ташқи аралашувларни аниқлайди ва барча маълумотларни масофадан узатади.

Дастлабки синовлар Шайхонтоҳур туманининг айрим ҳудудларида муваффақиятли ўтказилган. Белгиланган режага кўра эса жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб эски ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш ишлари Янгиҳаёт туманида старт олади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: