Эй-й, бу бино ҳам роса кўрарини кўрди!..

Эй-й, бу бино ҳам роса кўрарини кўрди!..

Шу ҳолга келгунича. Эгаси роса бой одам экан. Япон архитекторига чиздирган экан, лойиҳасини. «Қовурғаси»ни ясаб қўйиб, унга рухсат олгунича кирмаган эшиги қолмади, эгасини. Ниҳоят, рухсат ҳам олинди. Кейин мана шундай  кўринишга келтирилди. Ва «Қўзиқорин» деган номни олди. Манзили эса Самарқанд шаҳрининг Жўйисой деган жойида.
Энди уни бузиб ташлаш ҳақида фармон бўлибди. Нега? Нега олдинига рухсат берилиб кейин бузилсин, дейилди? Қулаб тушадими? Бунинг учун исбот-далил борми? Айтишларича, ҳозир бу бунинони кўришга роса туристлар келаётган экан.  Шунақа бўлса кони фойда-ку. Ҳар қандай кучли зилзилага қарши чора кўринглар, нима бўлса ҳам йиқилиб тушмасин, дейиш ўрнига бузиб ташлансин, дейиладими? Архитектор япон экан. Японияда шундай бино бор экан. Бундан чиқди, сесмик ҳолати ҳам олдин роса ўрганилган бўлса керак. Демак, у сақланиши лозим. Шунчаки бузиб ташланса увол бўлади…

Дўстларингизга ҳам юборинг: