«Реал» Родри учун жуда катта ва «Сити» учун фойдали таклиф бериши мумкин

«Реал» Родри учун жуда катта ва «Сити» учун фойдали таклиф бериши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафида кўришни жуда ҳам истамоқда.

Манбага кўра, «қаймоқранглилар» келишувга бразилиялик ҳужумчи Родриго ва ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингани қўшишга, шунингдек, Хаби Алонсо жамоасида асосий фигура сифатида кўрилаётган «Олтин тўп» соҳибини қўлга киритиш учун яна 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида испаниялик хочсимон боғламидан жароҳат олган эди. У 20 май куни АПЛнинг 37-туридан ўрин олган «Борнмут»га қарши ўйинда майдонга қайтди. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида у «шаҳарликлар» сафида барча ўйинларда майдонга тушди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: