Ўзбекистон олтин ва газ экспортини кескин оширди

Жорий йил биринчи ярмида экспорт 29,1%га, импорт эса 7%га ўсди. Олтин экспорти 57,2%, табиий газ сотуви 50,5%га кўпайди.
Ташқи савдо айланмаси 37 млрд долларга етди. Хитой 6,56 млрд доллар билан асосий ҳамкорликни сақлаб турибди. Россия билан савдо 6 млрд доллардан, Қозоғистон билан 1,34 млрд доллардан ошди.
Олтин экспорти 6,6 млрд долларни ташкил этиб, умумий экспортнинг 38,4%ини, хизматлар — 24%ини (4,05 млрд $), тўқимачилик — 7,5%ини (1,26 млрд $) ташкил қилди. Бу йўналишда 17% пасайиш кузатилди.