Алдаш ниятим йўқ эди, қизларни ўзлари алданишга мойил эдилар!..

Ҳов анави, қизиқчи Элмурод нима дерди?! Ҳа, эсга тушди. Ҳа-а, мазги-и-и-и!!! Алданишга мойил деб, а!..
Бу гапларни мен бекорга айтмаяпман. Окамлар шу гапларни ёзганларида ҳали «ака», эди. Ҳозир эса «ока»… Хуллас, ҳаммаси соч олишдан бошланди. Мен бордим. Сартарошга. Беш дақиқада эллик минг сўмга бошимни тап-тақир қилиб ташладим. Ва дарров уйга қайтиб келдим. Ўғлим борди… Нақд икки ярим соатда қайтиб келди. Юз эллик минг сўмга сочини калтартирибди. Буни эшитишим билан йўқ сочим тикка бўлиб кетди. Бу нима аҳвол?! Шунча пулга ҳам одам сочини калтартирадими?! Унга кетган вақтчи?!
Ўғлимни сиқувга олсам, «брат»ни оғайниси уйланаётган эмиш. Шунга борармиш!.. «Бормайсан!» дедим шартта.
Бола, болада. Отага қарши борармиди? Мўлтирабгина қолди.
— Биринчидан, — дедим мен ўғилтойга, — анави «ока», телвезорга чиқиб айтди. Эллик кишидан ортиқ одам қатнашадиган тўй бўлмайди, деб. Мободо, сен борсангу, эллик биринчи бўлиб қолсанг нима қиласан?! Ўзинг яхшилаб бир ўйла. Келин-куёв. Иккита бўлдими? Уларни ота оналари… Олтита бўлдими?.. Келинни опа-сингил, ака-укалари… Ана боринг уларни сони учта дейлик. Демак куёв томонда ҳам шунча. Яна олтита бўлдими? Демак, ўн иккита. Энди куёв боланинг отасини иккита укаси, учта синглиси бор дейлик. Беш. Улар биттадан фарзандларини олиб боришганида яна бешта. Ҳаммаси ўн. Ўнни ўн иккига қўшсак, йигирма икки. Унга яна ўн қўшамиз. Чунки келинни отасидан ҳам шунча қўшиладида. Бундан ташқари келинни онаси томон бор. Ана боринг улар ҳам ўнта. Демак саноқ қирқ иккига етди.
Қўшнилар: ҳар икки томондан жуда кам қилиб ҳисоблаганда умумий ўнта… Энди нечта бўлди?! Эллик иккита… Кўпайиб кетди. Иккита одамни чиқариб ташлаш керак. Майли буни ҳам йўли бор. Демак, қўшнилардан биттадан, иккита кетди… Тамом… Сенга, куёв болани бошқа ўртоқларига у ерда жой йўқ. Худди шундай келин дугоналар ҳам боришмайди…
Ўғилтой безрайиб қолди. Безрайсанг ўзинга, дедим унга. Ҳозир замон талаби шундай. Ҳар ким ўзини косасини ўйлаяпди. У оқариши керак!.. Газда овқат қилмай қўйгандик, косамизни ярими оқариб қолди. Бу ёғига ҳам агар ёшлигида, «алданишга мойил бўлган қизларни» роса алдаган окани гапларига қулоқ тутсак, коса, чойнак-пиёлаларимизни қолган қисми ҳам оқариб кетади… Билиб қўй шоирлар бир нарсани билишмаса, гапиришмайди!..
Аммо менга барибир сочинг учун сарфлаган юз эллик минг сўму унга кетказган вақтинг алам қилаяпди!.. Туз-пуз қўйсаммикан!..