Тошкент метросининг яна 6 та бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади

2 августдан 6 та бекатдан иборат “Технопарк – Янгиобод” бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Ушбу бекатларда профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
“Технопарк-Қипчоқ-Технопарк” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади.