Диққат! ChatGPTга дардингизни айтаверманг, сизни сотиб бериши мумкин!

OpenAI бош директори Сем Алтман фойдаланувчиларга ChatGPTдан психотерапевт сифатида фойдаланишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришни тавсия қилди. Кўпгина фойдаланувчилар қийин вазиятларда ёрдам ёки шунчаки маслаҳат учун нейрон тармоққа мурожаат қилишади. Аммо, муаммо шундаки, бундай суҳбатлар махфийлик қонунлари билан ҳимояланмаган.
Вақтинчалик чатлар ҳам компания серверларида 30 кун давомида қолади. Агар суд ушбу маълумотларни талаб қилса, компания уни ошкор қилишга мажбур бўлади.
Тадқиқотларга кўра, америкаликларнинг қарийб 35 фоизи саломатлик ва руҳиятга боғлиқ масалаларда генератив сунъий интеллект хизматларидан фойдаланишади: 31 фоизи касалликлар ҳақида маълумот қидириш учун фойдаланса, 20 фоизи психотерапевтик ёрдам учун ботларга мурожаат қилади.