Гвардиола Ямални Мессига солиштиришлари ҳақида гапирди

Гвардиола Ямални Мессига солиштиришлари ҳақида гапирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона» вингери Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.

18 ёшли футболчини кўпинча Лионель Мессига қиёслашади.

– Менимча, Ламинни ўз ҳолига қўйиш керак. У 15 йил ўйнагач, Мессини ортда қолдирдими ёки йўқ, айта оламиз. Лео – бу ўзига хос ўйинчи: мавсумда 90 та гол, 15 йилдан ортиқ вақт давомида пасайиш ва жароҳатларсиз,» – дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради BarcaTimes.

Дўстларингизга ҳам юборинг: