Аҳмоқлик! Франция конституцияга аборт ҳуқуқини киритган биринчи мамлакатга айланди
Франция парламентининг икки палатаси ҳам мамлакатда аборт қилиш аёл кишининг ҳуқуқи эканлигини англатувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Маълумотларга кўра, бу ўзгартиришни мамлакат аҳолисининг 85%и қўллаб-қувватлаган.
Ўтган йили мамлакат президенти Макрон бу нарсани қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди. Эндиликда Франция дунёда биринчи бўлиб аборт ҳуқуқини конституцияга киритган давлатга айланди.