Ветнамдаги сел фожеаси сиёсий бошқарув танқидига сабаб бўлди

Ветнамдаги сел фожеаси сиёсий бошқарув танқидига сабаб бўлди

Ветнамнинг шимолидаги Диен Бьен вилоятида ёмғирлар оқибатида содир бўлган кучли сел ва ер кўчкилари оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди. Табиий офат фақат фожиали оқибатларга эмас, балки ҳукуматнинг инқирозларга тайёргарлик даражаси ва сиёсий бошқарувини ҳам шубҳа остига қўйди.

Маълумотларга кўра, сел оқими пайшанба куни кечқурун бир неча соат давом этган кучли ёмғирдан сўнг юзага келган. Са Зунг қишлоғи энг кўп зарар кўрган — бу ерда 1 киши ҳалок бўлган, 6 киши бедарак йўқолган. Ханг Пу Си қишлоғида эса 2 бола кўчки остида қолган.

Ҳудуддаги электр ва транспорт алоқалари узилган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Аммо ҳозирги кунда ҳам ёғингарчилик тўхтамаганлиги туфайли операциялар қийинлашмоқда.

Маҳаллий фаоллар ва кузатувчилар ҳукуматни сел хатарларига тайёргарлик кўрмаганликда, ҳамда инфратузилма муаммоларини ечимсиз қолдирганликда айбламоқда. Уларнинг таъкидлашича, мамлакатда ҳар йили шунга ўхшаш офатлар содир бўлса-да, ҳеч қандай тизимли чоралар кўрилмаяпти.

Мухолифат ва фуқаролик жамияти вакиллари Вьетнам ҳукуматини иқлим хавфлари бўйича миллий стратегияни қайта кўриб чиқишга, аҳолини ҳимоя қилиш бўйича сиёсий жавобгарликни таъминлашга чақирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: