Сунъий интеллект таҳдид солаётган 40 та касбни биласизми?

Сунъий интеллеcт ривожланиши натижасида таржимонлар, муаллифлар, ўқитувчилар ва мижозларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ходимлар ишини йўқотиш хавфи остида турибди. Бу ҳақда Microsoft корпорацияси ўтказган тадқиқот натижаларида ма`лум қилинди.
Таъкидланишича, корпорация томонидан 40 та касб генератив сунъий интеллектнинг жорий этилишига бўлган заифлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилинган.
Microsoft Research таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, сунъий интеллект таъсирига энг кўп дучор бўладиган касблар қаторига таржимонлар, ёзувчилар, тарихчилар, мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати ходимлари, стюардлар, сотувчилар, рақамли дастурий бошқарув ечимларини ишлаб чиқувчилар (CNC), телефон операторлари, чипта хизматлари кассирлари, шунингдек, радио бошловчилар ва дижейлар киради.
Тадқиқотда таъкидланишича, айнан шу соҳаларда сунъий интеллектнинг фаол жорий этилиши кузатилмоқда. Муаллифларнинг фикрича, бу мутахассисларнинг сиқиб чиқарилишига олиб келмаслиги, аксинча, инсон ва технология ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайишини кўрсатиши мумкин. Бунда сунъий интеллект самарадорликни ошириш воситасига айланади.
Мутахассисларга кўра, сунъий интеллект матнларни тайёрлаш, тадқиқотлар ўтказиш ва мулоқот қилиш каби турли вазифаларни бажара олади. Бироқ унинг алоҳида операцияларда инсонни тўлиқ алмаштириш имкониятлари ҳамон чекланган.
Шунингдек, компания автоматлаштириш энг кам таъсир кўрсатадиган касблар рўйхатини ҳам тузган. Буларга жисмоний меҳнат билан боғлиқ касблар: асбоб-ускуналар операторлари, қўл меҳнати мутахассислари, тиббиёт ходимлари ва массажчилар киради.