Ҳиндистон Трамп божлари сабаб Россия нефтидан воз кечмайди

Ҳиндистон Трамп божлари сабаб Россия нефтидан воз кечмайди

Ҳиндистон Россия нефтини харид қилишдан воз кечиши даргумон, чунки у Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари учун Американига қараганда ўз таркиби бўйича яхшироқ мос келади, дея ёзади РИА Новости экспертлар фикрига таяниб.

“Финам” таҳлилчиси Николай Дудченконинг сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг Россиядан нефть олишни тўхтатиши эҳтимоли жуда кам. Россия Ҳиндистонга катта ҳажмда нефть етказиб беради.

“Россия улуши 40 фоиздан зиёд (суткасига 2,2 млн баррель). Иккинчи сабаб – нефть таркиби. Масалан, АҚШдаги нефтнинг оғир ва ўрта навлари қазиб олишнинг умумий ҳажмидан қарийб 10 фоизини ташкил этади (суткасига 1,5 млн баррель). Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари ўртача бўлган “Urals” нефтига мўлжалланган”, – деди эксперт.

АҚШ президенти Дональд Трамп илгари Россия ва Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришилмаса, Россияга товарларига ва Россия нефтини харид қилаётган мамлакатларга қарши 100 фоиз бож жорий этишини маълум қилганди.

Бундан кейин Трамп Ҳиндистон Россиядан нефть сотиб олишдан воз кечишни режалаштираётганидан хабардорлигини ҳам маълум қилганди. Шу билан бирга Ҳиндистоннинг “Mint” газетаси ўз манбаларига таяниб, Ҳиндистон давлат нефтни қайта ишлаш заводлари Россиядан нефть харид қилишни давом эттираётганини ёзди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: