NASA ва Google Марсга йўл олувчи астронавтлар учун AI-тиббий ёрдамчи яратмоқда

NASA ва Google Марсга йўл олувчи астронавтлар учун AI-тиббий ёрдамчи яратмоқда

NASA ва Google Марсга йўналтирилган экспедицияларда астронавтларнинг соғлиғини таъминлаш учун сунъий интеллект асосида тиббий ёрдамчи яратмоқда, деб TechCrunch.com хабар берди.

Лойиҳа мақсади — узоқ муддатли космик парвозларда шифокор ёрдами мавжуд бўлмаган шароитда тезкор тиббий маслаҳат ва диагностика хизматини кўрсатиш.

AI тизими жисмоний ҳолатни кузатиш, касаллик ва жароҳатларни аниқлаш, шунингдек, даволаш бўйича тавсиялар бериш имкониятига эга бўлади.

Технологиялар оффлайн режимда ҳам ишлай олади, бу эса Марс ва Ер ўртасидаги алоқа кечикишларини ҳисобга олган ҳолда жуда муҳим.

NASA ва Google бу тизим келажакда Ердаги олис ҳудудларда тиббий ёрдамни яхшилаш учун ҳам қўлланилиши мумкинлигини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: