Режиссёр Абдураҳмон Абдуназаров вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Абдураҳмон Абдуназаров 72 ёшида вафот этди.
Режиссёр «Темир хотин», «Жононга бордим бир кеча», «Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари», «Майли, сайланг», «Бахтиёрни уйлантирамиз», «Гуля + Эрик», «Бой ила…», «Момо ер» сингари ўнлаб спектакллари билан ўзбек театр санъатига ҳамда мустақил ижодий студиялар ривожига катта ҳисса қўшган.
Шунингдек, у Андижон вилояти санъат коллежида педагог сифатида фаолият юритиб, кўплаб шогирдлар етиштирди.