Австриялик олимлар вақтни орқага қайтаришни ўрганишди

Энг муҳими, улар заррачани квант ҳолатини бузмасдан ўтмишга қайтаришди.
Бу илм-фандаги фундаментал инқилобдир — нима юз берганини қисқача тушунтирамиз:
— Австрия фанлар академиясида фотонни кузатмасдан уни олдинги жойига қайтарувчи «квант калити» яратилди. Бу суперпозиция ҳолатини сақлайди — яъни заррача бир вақтнинг ўзида «0» ва «1» ҳолатда бўлади.
— Ушбу протокол «олдинга» ҳам ишлайди — барча мумкин бўлган траекторияларни битта натижада бирлаштириб, вақтни тезлаштириш мумкин.
— Назарий жиҳатдан ушбу усул ҳар қандай квант объектига, яъни бир кун келиб массив жисмларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин. Ҳа, одамларга ҳам.
Асосийси: Бу хатосиз ишловчи квант компьютерлари сари қадамдир — тиббиёт, фан ва коинотдаги квант симуляциялар минглаб марта тезроқ бўлиши мумкин. Одамлар вақтини бошқаришгача ҳали анча бор, лекин бизда энди вақт йўналишини ўзгартирадиган биринчи ишловчи протокол мавжуд.