Энди Италияда ахлат ташлаганлар 18 минг еврогача жаримага тортилади

Энди Италияда ахлат ташлаганлар 18 минг еврогача жаримага тортилади

Италияда автомобилдан йўлга ёки пиёдалар йўлагига ташланган чиқинди халтаси учун энди ҳайдовчига 18 минг еврогача жарима солиши мумкин. Салфеткалар, пластик бутилкалар ва сигарет қолдиқлари учун эса жарима 1 188 еврога етади.

Агар ҳайдовчи қўриқхона ёки бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудга чиқинди ташласа, жаримадан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиши ёки қамоққа олиниши мумкин.

Машинанинг тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши муҳим эмас. Эндиликда полиция ҳуқуқбузарларни тўғридан-тўғри қўлга олиши шарт эмас, улар кузатув камерасига тушиб қолса, кифоя.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: