Қўқонда фуқаронинг уйидан $120 минг ва 315,5 млн сўм қалбаки пуллар топилди

Қўқонда фуқаронинг уйидан $120 минг ва 315,5 млн сўм қалбаки пуллар топилди

 

 

Тезкор тадбирда фуқаро 50 млн сўм миқдоридаги қалбаки пулларни “шартли харидор”га ҳақиқий 8 млн сўм эвазига сотган вақтида ушланган.

 

Унинг уйи текширилганда 315,5 млн сўм миқдорида 50, 100 ва 200 минг сўмлик ва $120 минг миқдорида қалбаки $100 банкнотлар топилди.

 

Ҳозирда фуқарога нисбатан жиноий иш очилиб, қалбаки пулларни унга етказиб берган шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: