Хитой Эронга нисбатан БМТнинг “дарҳол санкциялар” жорий этишга қарши чиқди

Хитой Буюк Британия, Франция ва Германиянинг Эроннинг ядровий дастури туфайли БМТ Хавфсизлик Кенгашида “дарҳол санкциялар” механизмидан фойдаланиш уринишларига қатъий қарши чиқди.
Report’нинг хабар беришича, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Линь Цзянь Пекин ҳар доим Эрон ядровий масаласини тинч ва дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади. Унга кўра, санкциялар жорий этиш томонлар ўртасида ишончни мустаҳкамламайди, келишмовчиликларни бартараф этмайди ва музокараларни тиклаш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни секинлаштиради.
«Ҳозирги пайтда Хавфсизлик Кенгашининг ҳар қандай ҳаракатлари янги келишув бўйича музокараларга ёрдам бериши керак, аксинча эмас», — деди дипломат.