Трамп Путинни Аляска аэропортида кутиб олади — Россия президенти матбуот котиби

Дмитрий Песковнинг айтишича, Владимир Путиннинг самолёти Анкорижга маҳаллий вақт билан соат 11:00 да (Тошкент вақти билан 00:00 да) қўниши кутилмоқда.
«Россия ва АҚШ президентларининг музокаралари умумий ҳисобда камида 6–7 соат давом этиши мумкин. Москва Аляскадаги Путин–Трамп учрашувининг самарали якун топишига умид қилмоқда», — деди Кремл матбуот котиби.
Песков, шунингдек, музокаралар яккама-якка форматда, аммо ёрдамчилар иштирокида бўлишини қўшимча қилди.