АҚШ Россияга қурол-яроғ бўйича келишувни музокаралар учун «рағбат» сифатида таклиф этиши мумкин

Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Оқ уйдаги икки амалдорнинг маълум қилишича, АҚШ маъмурияти вакиллари россиялик ҳамкасбларига Украина инқирозини ҳал этиш бўйича мулоқотни давом эттириш учун «рағбат» сифатида стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича келишувни норасмий тарзда таклиф этиши мумкин.
Бироқ, ядровий келишув тафсилотлари президентлар даражасида муҳокама қилиниши эҳтимолдан йироқ.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Россия президентларининг кутилаётган музокараларининг асосий мавзуси Украинадаги инқирозни ҳал этиш масаласи бўлиши тахмин қилинмоқда.