Путин Трамп билан учрашуви якунлари юзасидан ҳукумат йиғилишини ўтказди — Кремл

Мазкур йиғилишида Россия президенти томонидан берилган асосий баёнотлар:
◾️ Аляскага ташриф давомида Украинадаги инқирозни адолатли асосда ҳал қилиш масаласи муҳокама қилинди;
◾️ Россия Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишни истайди, инқирознинг асосий сабабларини бартараф этиш эса муросага келишнинг асоси бўлиши керак;
◾️ Трамп билан музокараларда Россиянинг Украина бўйича позициясини хотиржам ва батафсил баён этиш имконияти бўлди;
◾️ АҚШ президенти билан учрашув давомида деярли барча ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди;
◾️ Биз Қўшма Штатларнинг позициясини ҳурмат қиламиз ва ўзимиз ҳам Украинадаги инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишни истаймиз;
◾️ Трамп билан суҳбат бизни “муҳим ва зарур қарорлар”га яқинлаштирмоқда.