Россияда мигрантларга янги иш чекловлари: фақат қурилиш соҳаси очиқ қолади

Ямало-Ненец автоном округида 1 сентябрдан бошлаб хорижлик меҳнат мигрантлари учун янги чекловлар кучга киради. Минтақа ҳокимияти қарорига кўра, эндиликда чет элликлар улгуржи ва чакана савдо тармоқларида ҳамда транспорт воситаларини таъмирлаш хизматларида фаолият юрита олмайди.
Ҳудуд раҳбари Дмитрий Артюховнинг таъкидлашича, ягона истисно — бу қурилиш соҳаси. “Қурилиш соҳасида чет эллик ишчиларсиз ишлар олиб боришнинг имкони йўқ. Шу боис мигрантларга фақат шу йўналишда ишлаш имконияти қолдирилади”, — деди губернатор Новый Уренгой шаҳрида аҳолига мурожаатида.
Мазкур чекловлар босқичма-босқич жорий этилмоқда: дастлабки тартиб 28-апрелда, кейингиcи 1-июнда кучга кирган бўлса, асосий қоидалар 1-сентябрдан амалда бўлади. Улар асосан Тожикистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларига тааллуқлидир.