Исроиллликлар Ғазодаги операцияга қарши намойишга чиқди

Исроиллликлар Ғазодаги операцияга қарши намойишга чиқди

Исроилда ҳукуматнинг Ғазо секторида урушни кучайтириш борасидаги қарорига қарши намойишлар бошланди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.

Хабарга кўра, намойишчилар йўлларни тўсишмоқда ва майдонларда оммавий намойишлар уюштиромқда. Полиция 32 киши ҳибсга олинганини маълум қилди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху намойишчиларни танқид қилди ва ҳукумат Ғазо секторини тўлиқ назоратга олиш қарорида қатъий қолишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, урушни тўхтатиш учун ўтказилаётган намойишлар «7 октябрдаги ёвузликлар қайта-қайта содир бўлишига олиб келади».

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: