Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти

«ПСЖ» ҳимоячиси Илья Забарний ва жамоа дарвозабони Матвей Сафонов деярли гаплашмаяпти.
Илья Забарний ва Матвей Сафонов деярли мулоқот қилмайди – уларнинг алоқаси минимал даражада. Футболчилар украиналикнинг трансферидан кейин фақат бир марта гаплашган. Шу билан бирга, Забарний ва Сафонов Instagram’да бир-бирини кузатиб бормайди. Янги келган ҳимоячи дарвозабон Сафонов ушбу мавсумда «ПСЖ»да қолиши мумкинлигини билади ва бу муаммо туғдирмаслиги керак деб ҳисоблайди.