Супер контракт нархлари камайтирилади

Термиз давлат университетида ўтказилган йиғилишда супер контракт тўловларини 30–40 фоизгача камайтириш ва уни икки йил давомида бўлиб тўлаш масаласи муҳокама қилинди.
Маълумотларга кўра, 2025/2026-ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларида оддий контракт нархлари оширилмайди, супер контракт миқдори эса пасайиши кутилмоқда.
Шунингдек, яқин кунларда абитуриентларга 6-йўналишни танлаш имконияти ҳақида расмий эълон қилинади. Табақалаштирилган контракт миқдорини белгилаш ваколати эса ректорларга топширилиши режалаштирилмоқда.