“Афросиёб” поездида Wi-Fi ишга туширилди

“Афросиёб” поездида Wi-Fi ишга туширилди

 

 

Бу ҳақда рақамли технологияларни ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

 

Ўзи поезддаги интернет тезлигини синаб кўрганини айтган Шерматов ҳамкорлик учун Транспорт вазирлигига миннатдорлик билдирди.

 

“Транспорт вазирлигига поездлар ичига қўшимча ускуна қўйишга тегишли рухсатларни олишга ёрдам беришгани учун миннатдорлик билдирамиз ва келгусида харид қилинадиган янги поездлар бошидан ичидаги тегишли телекоммуникация ускуналари билан олинади деб умид қиламиз”, деб ёзади вазир Telegram каналида.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: