Боғча ташкил этувчи тадбиркорларга имтиёзлар берилади

Боғча қамрови 70–80 фоиздан паст бўлган 80 та туманда тадбиркорларга қатор енгилликлар жорий этилади.
Имтиёзлар:
🔸Ер учун ижара ҳақи 30 йил давомида ундирилмайди;
🔸Давлат боғчасида ҳар бир болага белгиланган харажатнинг ярми субсидия қилиб берилади;
🔸Бошқа жойларда боғча қурмоқчи бўлган тадбиркорларга 7 йилгача 5 млрд сўмгача 18 фоизли имтиёзли кредит ажратилади;
🔸Фаолиятини ўзгартирмаслик шарти билан ер текинга берилади;
Ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади;
🔸Тарбиячиларнинг маоши уч йил давомида давлат томонидан тўлаб берилади.