Хитойда 17 ёшли қиз севгилисини $14 мингга қул қилиб сотиб юбoрди — The Times

19 ёшли йигит қизни Гуанчжоуда бильярд клубида учратган. Қиз ўзини бой меросхўр сифатида таништириб, иш ва “алоқалар” ваъда қилиб, уни Мьянмага боришга кўндирган.
Чегарада эса йигит қуролланган фирибгарлар қўлига тушган, қиз эса ғойиб бўлган. Йигит 4 ой Мьянмадаги Triumph Industrial Park номли ноқонуний “фирибгарлик фабрикаси”да мажбуран ишлатилган.
У мунтазам калтакланган ва кунига 16–20 соатлаб компютер олдида ўтиришга мажбур бўлган. Оқибатда 10 кг вазн йўқотган ва эшитиш қобилиятига путур етгaн.