Украина дронлари ҳужуми туфайли Россия нефтни қайта ишлаш қувватининг 13 фоиздан ортиғини йўқотди

Украина дронлари ҳужуми туфайли Россия нефтни қайта ишлаш қувватининг 13 фоиздан ортиғини йўқотди

Бу ҳақда The Moscow Times нашри хабар бермоқда.

Август ойи бошидан бери дрон ҳужумлари камида тўртта йирик нефтни қайта ишлаш заводини ишдан чиқарди: Новокуйбишевск, Саратов, Самара ва Волгоградда. Роснефтнинг Рязандаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи ҳам қисман ёпилди.

Умумий қувватни йўқотиш йилига 44 миллион тоннани ташкил этди (13,5%). Таққослаш учун: 2023 йилда Россия нефтни қайта ишлаш заводлари 267 миллион тоннани қайта ишлашди – бу сўнгги 12 йилдаги энг паст кўрсаткич.

Reuters хабарига кўра, айрим нефтни қайта ишлаш заводларини таъмирлаш камида бир ой давом этади, Самара нефтни қайта ишлаш заводи эса август ойи охиригача ишламайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: