Эрдоған ва Путин Аляскадаги саммит якунларини муҳокама қилди

20 август куни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.
Туркия президенти маъмурияти қошидаги Ахборот алоқалари бошқармаси маълумотига кўра, томонлар Аляскада ўтган саммит якунлари, шунингдек, икки томонлама муносабатларга оид масалаларни муҳокама қилдилар. Суҳбат чоғида иқтисодий ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш ҳамда сиёсий мулоқотни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.